Расмий делегация таркибида Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири Нурмухаммет Аманнепесов ҳам бўлиб, кеча Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариев билан учрашди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор масалалар юзасидан мулоқотлар ўтказилди.
Шунингдек, Н. Аманнепесов А. Хаджибаев ҳамроҳлигида Болалар миллий тиббиёт марказида бўлиб, у ерда яратилган шарт шароитлар ва мазкур марказда ташкил қилинган юртимизнинг илғор фармацевтик компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.
Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазири юртимизнинг тиббиёт соҳасида эришган ютуқларини эътироф этиб, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши икки томон учун ҳам манфаатли бўлишига ишонч билдирди.